«Интер» де Врей бўйича қарорини трансфер шартига боғламоқда
«Барселона» «Интер»нинг марказий ҳимоячиси Стефан де Врейга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Mundo Deportivo хабарига кўра, миланликлар нидерландиялик футболчининг кетиш-кетмаслигини янги марказий ҳимоячи топа олишига қараб ҳал қилади. «Интер» «Лацио»дан Марио Гила ва «Сассуоло»дан Тарик Мухаремович вариантларини кўриб чиқмоқда. Агар клуб улардан бирини олиб келса, де Врейнинг кетиши учун йўл очилиши мумкин.
Стефан де Врей 2018 йилда «Лацио»дан эркин агент сифатида «Интер»га ўтганди.