«Бавария» Райанни трансфер қилишни кўриб чиқмаяпти
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ОАВда чиққан гап-сўзларга қарамай, «Васко да Гама» ҳужумчиси Райан бўйича трансфер вариантига қизиқиш билдирмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, «Бавария» скаутлари 19 ёшли бразилиялик футболчини кузатиб кўрган, бироқ у на қишки, на ёзги трансфер ойнаси учун жамоанинг устувор мақсадлари қаторига киритилмаган. Клуб раҳбариятининг бошқа режаси бор ва Райанга расмий таклиф юбориш ҳамда клублар ўртасида музокара ўтказиш кўзда тутилмаган.