Иккинчи Бундеслига тўпурари Юнус Эбнуталиб «Айнтрахт»га ўтади
22 ёшли ҳужумчи Юнус Эбнуталиб Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасига қўшилади. Клуб бу ҳақда расмий сайти орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Трансфер 2026 йил 1 январдан кучга киради. Томонлар 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Бошқа манбаларга кўра, Иккинчи Бундеслиганинг жорий мавсумидаги энг сермаҳсул футболчиси бўлган Эбнуталиб учун товон пули бонусларсиз 8 миллион еврони ташкил этади.
Марокаш илдизларига эга футболчи «Элферсберг» сафида 19 учрашувда 12 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.