Роналд Араухо «Барселона» билан умумий машғулотларга қайтди
«Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухо жамоанинг умумий гуруҳидаги машғулотларни яна бошлаб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бугун, 29 декабр куни каталонияликлар очиқ машғулот ўтказмоқда ва уругвайлик футболчи ҳам жамоадошлари билан бирга майдонда ишламоқда.
Араухо охирги бор ноябр ойи охирида Чемпионлар лигасининг умумий босқичида «Челси»га қарши ўйинда (0:3) майдонга тушганди. Шундан кейин ҳимоячига психологик муаммолар сабабли таътил берилган эди.
Роналд Араухо...