ПСЖ ғалабалари фонида Эйфель минораси ёнида ўнлаб мухлис ушланди
Якунланаётган йил ПСЖ учун ниҳоятда омадли келди: Париж клуби мавсум давомида жами олти совринни қўлга киритди. Энг сўнгги ютуқ эса россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ёрқин ўйинлари билан боғланган Қитъалараро кубок бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу муваффақиятлар шарафига ўтган шанба куни Эйфель минораси атрофида бир гуруҳ француз фуқаролари тўпланиб, фейерверк ва бошқа пиротехника воситаларидан фойдаланиб байрам кайфиятини намойиш қилди. Натижада йиғилганларнинг катта қисми полиция томонидан ушлаб кетилди.