Аршавин Дзюба ва Кержаковни терма жамоага чақириш керак деди
Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин ФИФА Германияга қарши 2:2 ҳисобида якунланган учрашувдаги гол муаллифлигини қайта кўриб, уни Александр Кержаков номига ёзиб қўйганига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аршавиннинг таъкидлашича, у барибир ўша вазиятда тўпни айнан ўзи киритган деб ҳисоблайди. «УЕФА ёки ФИФА қандай қарор чиқаргани — уларнинг иши. Афтидан, Кержани ҳам, Дзюбани ҳам терма жамоага чақиришга тўғри келади, ҳаттоки иккаласини бир ўйинда бирга тушириш ҳам мумкин»...