Иско ўнг оёғидан жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди
33 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи Иско, ҳуқуқлари севильялик «Бетис»га тегишли бўлган футболчи, ўнг оёғидан операция қилинди. Клуб ҳозирча унинг тикланиш муддати бўйича аниқ маълумот бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Иско «Бетис» сафга 2023 йил ёзида келиб қўшилганди. Ярим ҳимоячи билан тузилган амалдаги шартнома 2027/2028 йилги мавсум якунида ниҳоясига етади.
Жорий мавсумнинг биринчи ярмида футболчи атиги икки учрашувда майдонга тушди ва голли ҳаракатлар билан ажралиб чиқмади.