Игор Корнеев «Рома» 4-5 ўринда қолади деди
Россия терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Игор Корнеев А Сериядаги жорий мавсум якунида «Рома» қайси поғонани эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис «Match TV» эфирида римликлар чемпионатни тўртинчи ёки бешинчи ўринда якунлайди, деган тахминини айтди.
А Сериянинг 17-турида «Рома» ўз майдонида «Женоа»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳозирда рим клуби 33 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.