Карпин Россия терма жамоасининг асосий ядроси 20 футболчидан иборат деди
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин миллий жамоада барқарор “костяк” йўқ, деган фикрларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, ҳозирча терма жамоага 30–40 нафар футболчи номзод сифатида кўрилмоқда. Шу билан бирга, у идеал ҳолатда эътибор марказида бўладиган рўйхат 60 футболчигача кенг бўлишини хоҳлашини таъкидлади.
“Номзодлар бир масала, йил давомида соғлом бўлиб, ҳар бир йиғинга чақириладиган футболчилар сони бошқа масала.