Педри Каталония дербиси олдидан ғалаба учун кайфиятда
“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри “Эспанол”га қарши бўладиган навбатдаги каталон дербиси арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 3-январ куни Ла Лига доирасида ўтказилади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Душанба куни “кўк-анорранглилар” очиқ машғулот ўтказиб, айрим футболчилар ОАВ саволларига жавоб берди.
Педрининг таъкидлашича, жамоа ўйинга яхши ғалабали серия билан яқинлашмоқда. У “Эспанол” рақиб сифатида вазифани осонлаштирмаслигини айтиб...