Павлюченко «МЮ» ва «Вулверхэмптон» ўйинида ғолибни айтди
Англия Премьер-лигасининг 19-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Вулверхэмптон»ни қабул қилади. Учрашув олдидан Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко ўз тахминини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эксперт фикрича, «Манчестер Юнайтед» бу баҳсда очко бой бермайди: уй стадионидаги ўйин, мухлислар қўллаб-қувватлаши ва сафардги ғалабадан кейинги яхши кайфият жамоага қўшимча куч беради. Павлюченко мезбонларнинг кутилмаган сюрпризларсиз ишончли ғалабасини кутмоқда.