«Ал-Ҳилол» ярим ҳимоячиси Невеш «Реал»га интилмоқда
Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ярим ҳимоячиси Рубен Невеш қишки трансфер ойнасида Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтишни мақсад қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Defensa Central хабарига кўра, 28 ёшли португалиялик футболчи январда «қироллик клуби» сафига қўшилиш учун маошини учдан икки қисмигача қисқартиришга ҳам тайёр. Бироқ футболчининг ўзи бунга қаттиқ интилаётганига қарамай, трансфер амалга ошмаслиги мумкин: «Реал» раҳбарияти қишда таркибни янги футболчи билан кучайтиришни режалаштирмаяпти.