Ван де Вен «Тоттенҳэм»нинг асосий муаммосини очиқ айтди
«Тоттенҳэм» марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен якунланаётган йил натижаларини сарҳисоб қилди ва келаётган мавсум олдидан жамоа олдидаги вазифалар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лондон клуби учун 2025 йил воқеаларга бой бўлди: «шпорлар» ўтган АПЛ мавсумини 17-ўринда якунлади, бироқ Европа Лигасида чемпионликни қўлга киритди. Оралиқ танаффусда бош мураббий Анже Постекоглу ишдан олинди, Томас Франк қўл остида эса барқарорлик ҳануз топилмади — 18 турдан кейин жамоа АПЛда 11-поғонада бормоқда.