"Рома" Олимпикода "Женоа"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга қайтди
Италия чемпионатининг 17-турини якунлаб берган марказий учрашувда "Рома" ўз майдонида "Женоа"ни 3:1 ҳисобида таслим этди ва турнир жадвалида яна юқори поғонага кўтарилди.
Римдаги «Олимпико» стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари илк дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олди. 14-дақиқада Соуле аниқ зарба билан ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтмай, Коне жамоасининг устунлигини янада мустаҳкамлаб, иккинчи голни киритди. Учрашувнинг 31-дақиқасида эса Фергюсон ўзининг юқори спорт формасини намойиш этди...