Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ва Мали 1/8 финалга йўлланма олди
Марокаш мезбонлик қилаётган Африка Миллатлар кубоги гуруҳ босқичи ҳал қилувчи паллага кирди. А гуруҳида 3-тур учрашувлари кескин ва мазмунли курашлар билан ёдда қолди.
Мезбон Марокаш терма жамоаси Замбияга қарши баҳсда тўлиқ устунлик қилди. Учинчи турда 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба марокашликларга 7 очко жамғариб, гуруҳни биринчи ўринда якунлаш ва плей-оффга муаммосиз чиқиш имконини берди.
Учрашувда Юссеф Ал Кааби яна бир бор ўз снайперлик маҳоратини намоён этди. Ҳужумчи икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб...