«Фламенго» Караскал трансфери бўйича қатъий позицияни билдирди
Франциянинг «Марсель» клуби «Фламенго» ярим ҳимоячиси Хорхе Караскални ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Diario AS хабарига кўра, Бразилия жамоаси 27 ёшли футболчини сотишни режалаштираётгани йўқ. Прованс клуби колумбиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирган бўлса-да, унинг трансферини молиявий томондан кўтара олмаяпти.
Агар расмий таклиф келиб тушса, «Фламенго» фақат 25 миллион евродан юқори сумма бўйича музокара олиб боришга тайёр.