Писаров Россия учун энг мақбул старт таркибини айтди
Россия терма жамоаси мураббийи Николай Писаров ҳозирги пайтда миллий жамоа учун энг тўғри старт таркиби қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Мутахассис 4-3-3 схемасини оптимал деб ҳисоблаб, бу тизим жамоага рақибдан кўра ўз ўйинига таяниб ҳаракат қилиш имконини беришини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Чемпионат» билан суҳбатда Писаров дарвозабон масаласида Агкатсев ёки Сафонов вариантини тилга олди, якуний танловни эса дарвозабонлар бўйича мутахассис Виталий Кафанов аниқ айтишини қўшимча қилди.