«Тоттенҳем» қишда Горецкани олиш ниятида эмас
«Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка қишки трансфер ойнасида «Тоттенҳем»га кўчиб ўтмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сўнгги кунларда 30 ёшли футболчи «шпорлар»нинг асосий нишонларидан бири сифатида тилга олинганди, бироқ Германияда бу гап-сўзлар тасдиқланмаяпти. Таниқли журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, «Тоттенҳем» Горецкани трансфер қилиш устида ишламаяпти. Ҳозирча январ ойида ярим ҳимоячининг «Бавария»ни тарк этишига ишора қиладиган ҳеч нарса йўқ.
Горецканинг...