Фернандо Торрес Слот учун ҳаммасини исботлаш вақти келди
«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Арне Слот фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Голландиялик мутахассис Англиядаги илк мавсумидаёқ «қизиллар»ни Премьер-лига чемпионлигига олиб чиққанди. Бироқ жорий мавсумда натижалар у қадар барқарор эмас: мерсисайдликлар турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал»дан 10 очко ортда қолган.
«Менимча, Слот учун «Ливерпул»га мос инсон эканини исботлаш вақти келди.