Педри Эспанолга қарши ўйин олдидан ҳолатини айтди
Барселона ярим ҳимоячиси Педри Эспанолга қарши баҳс арафасида ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида фикр билдирди. 23 ёшли футболчи мушак билан боғлиқ ноқулайлик сабаб жамоасининг аввалги Вильярреалга қарши учрашувини ўтказиб юборганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Душанба куни ўтказилган очиқ машғулотда Педри ҳозирда уни ҳеч нарса безовта қилмаётганини ва майдонга тушишга тайёр эканини таъкидлади. Унинг айтишича, у яна тўлиқ машғулотларга қайтганидан хурсанд ва айнан шу лаҳзани узоқ кутган.