Артета Дёкерешнинг голли қурғоқчилигидан хавотир билдирди
"Арсенал" бош мураббийи Микел Артета ҳужумчи Виктор Дёкерешнинг сўнгги ўйинлардаги самарасизлиги ҳақида фикр билдирди. Швециялик форвард кетма-кет етти учрашувдан бери ўйиндан гол ура олмаяпти, бу оралиқда у фақат бир бор пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Матбуот анжуманида Артета бу ҳолат уни ташвишга солаётганини яширмади: "Ҳа, хавотирдаман, чунки биз унинг гол уришини истаймиз. Ўтган ўйинда унда бир нечта имконият бўлди, аммо тўп унга етиб бормади.