Гасперини “Рома” муаммосини очиқ айтди: Шомуродов ёдга олинди
Италия А Сериясининг 18-тури доирасида «Рома» клуби «Женоа»га қарши баҳс олдидан бош мураббий Жан Пьер Гасперини матбуот анжуманида қатнашиб, жамоанинг ҳозирги ҳолати, ҳужум чизиғидаги муаммолар ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича фикр билдирди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, у футболчининг асосий таркибда ёки захирадан ўйинга қўшилишига катта урғу бермайди. Асосийси — майдонда ким жамоага фойда келтира олиши. У хусусан Матияс Соуле жамоа учун муҳим таянч нуқтага айланганини таъкидлади.