Гасперини Довбик ҳали майдонга қайтишга тайёр эмас деди
Италиянинг «Рома» жамоаси бош мураббийи Жан Пйеро Гасперини А Сериянинг 17-турида «Женоа»га қарши ўйин олдидан журналистлар билан учрашди. Баҳс 29 декабр куни соат 00:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, ҳужумчи Артем Довбик ҳозирча тўлиқ тайёр эмас: у машғулотларга қатнашяпти, бироқ ҳануз тўп тепишга қийналмоқда. Гасперини Довбикнинг келаси ҳафта сафга қайтишидан умидвор эканини билдирди.
Мураббий яна бир муҳим масала Марио Эрмосонинг ҳолати эканини таъкидлади.