Дзюдо рейтинги: Хоразм вилояти мавсумнинг мутлақ етакчиси
2025 йилда ўтказилган Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда Президент Олимпиадаси якунлари бўйича ҳудудлар кесимида дзюдочиларнинг натижалари сарҳисоб қилинди. Мавсум давомида ташкил этилган асосий олтита мусобақа натижаларига таянилган ҳолда, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳудудларнинг медаллар жамланмаси бўйича умумий рейтинги шакллантирилди.
Йил якунларига кўра, Хоразм вилояти дзюдочилари медаллар сони ва сифати жиҳатидан барча рақибларини ортда қолдириб, рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Ушбу...