«Интер» раҳбари Контенинг гапларига муносабат билдирди
Миланинг «Интер» клуби раҳбари Жузеппе Маротта Антонио Контенинг А Сериядаги кучлар нисбатига доир кескин фикрларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Наполи» бош мураббийи Конте «Интер», «Ювентус» ва «Милан» имкониятлар борасида Италиядаги қолган жамоалардан анча устун туришини таъкидлаганди.
Мароттанинг айтишича, Контенинг баёноти уни қизиқтириб қўйган, бироқ Рождество арафасида у баҳсга киришмоқчи эмас. «Антонио — зўр мураббий ва моҳир коммуникатор. У босимни...