Карлсен яна чўққида: рапидда олтинчи жаҳон тожини қўлга киритди
2025 йилги рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати шоҳмат мухлислари учун унутилмас драмалар ва юқори даражадаги курашларга бой бўлди. Мусобақанинг асосий қаҳрамони эса яна бир бор Магнус Карлсен бўлди. Норвегиялик гроссмейстер ўзининг иродаси, тажрибаси ва совуққонлиги билан рапид шоҳматда мутлақ устун эканини исботлади.
Турнир давомида Карлсен учун ҳамма нарса ҳам силлиқ кечмади. У Владислав Артемьевдан мағлубият қабул қилди ва бу натижа кўплаб спортчиларни руҳан синдириб қўйиши мумкин эди.