Эриксен Кейннинг Тоттенхэмга қайтишини интиқлик билан кутмоқда
Аввал Тоттенхэм сафида тўп сурган, ҳозир эса Вольфсбургда ўйнаётган Кристиан Эриксен собиқ жамоадоши Гарри Кейн ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Даниялик ярим ҳимоячи ва инглиз ҳужумчиси 2013–2020 йилларда “шпорлар” сафида бирга ҳаракат қилган. Кейин Эриксен клубни тарк этди, 2023 йилда эса Кейн ҳам кетиб, Баварияга йўл олди.
“Мен Гарри Тоттенхэмга қайтишини жуда хоҳлардим. Буни четдан кузатиш ҳам ёқимли бўларди: клуб учун ҳам, Кейннинг ўзи учун ҳам чиройли қайта бирлашув бўларди.