Флориан Вирцнинг илк голи «Ливерпуль»га ишонч бағишлади
Англия Премьер-лигасининг 18-тури доирасида бўлиб ўтган баҳсда "Ливерпуль" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашув “қизиллар” мухлислари учун нафақат навбатдаги ғалаба, балки жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирц учун ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Немис футболчиси “Ливерпуль” сафида расмий ўйинларда илк бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Учрашувдан кейин Вирц ўз ҳис-туйғуларини яширмади. Унинг таъкидлашича, гол уриши масаласи вақт масаласи эди. Футболчи...