Араухо қайтиши чўзилиши мумкин: «Барселона» ишончи комил эмас
«Барселона» марказий ҳимоячиси Роналд Араухо руҳий ҳолати билан боғлиқ муаммолар сабаб вақтинча жамоа машғулотларини тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Уругвайлик футболчи Чемпионлар лигасида «Челси»га қарши учрашувдан кейин (0:3) ментал босимни оғир қабул қилгани айтилмоқда. Ўша баҳсда у қизил карточка олган, клуб эса Араухо тикланиши учун унга қисқа таътил берган.
Аввалроқ 26 ёшли ҳимоячи январ бошида сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди, бироқ вазият кутилганидан мураккаброқ.