«Арсенал» сардори Эдегор мавсумдаги илк голига изоҳ берди
«Арсенал» сардори Мартин Эдегор АПЛнинг 18-турида киритган голи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Норвегиялик ярим ҳимоячи бу голни анчадан бери кутганини таъкидлади: у машғулотларда ҳужумларни якунлаш устида кўп ишлаганини ва ниҳоят меҳнати самара берганидан хурсанд эканини айтди.
27 декабр куни бўлиб ўтган «Арсенал» — «Брайтон» учрашувида лондонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эдегор эса жорий АПЛ мавсумидаги илк голини айнан шу баҳсда урди.
Ғалабадан...