“Реал” Модрич кетгач ижодкор яримҳимоячи изламоқда
Мадриднинг “Реал” клуби Лука Модрич жамоани тарк этганидан кейин марказий чизиқни кучайтириш зарурлигини очиқ англамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хорхе Пиконнинг маълумотига кўра, “қироллик клуби” ўтган мавсумдаёқ хорват футболчисининг ўрнини боса оладиган ижодкор яримҳимоячи топишга уриниб кўрган, бироқ кўриб чиқилган вариантларнинг ҳеч бири раҳбариятни тўлиқ қониқтирмаган.
Қиммат футболчилар клуб бюджетига сиғмаган, нисбатан арзонроқ ёш номзодлар эса талаб этилган даражага жавоб бермаган.