Кирьяков Осиёда футбол даражаси бутунлай бошқача деди
Москванинг «Динамо» клуби собиқ ҳужумчиси ва Россия терма жамоасининг экс футболчиси Сергей Кирьяков Россия футбол иттифоқи (РФИ) раҳбари Александр Дюковнинг сўзларига муносабат билдирди. Дюков УЕФАни тарк этиб, бошқа қитъа ташкилотига ўтмаслик ҳақидаги қарор «ягона мумкин бўлган» ечим бўлганини таъкидлаган.
«Осиёда даража бутунлай бошқача — Европа жамоаларидагидек эмас. Қолиш тўғри қарор, яхшиси танаффус олиш. Агар у ерда ўйнаганимизда, Россия футболи даражаси шубҳасиз пасаярди», ...