Мареска «Челси»нинг «Астон Вилла»дан уйдаги мағлубиятини изоҳлади
АПЛнинг 18-тур учрашувида «Челси» ўз майдонида «Астон Вилла»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лондонликлар 37-дақиқада Жоао Педронинг голи билан олдинга чиқди, аммо меҳмонлар сафида Олли Уоткинс 63 ва 84-дақиқаларда гол уриб, камбекни расмийлаштирди.
«Менимча, гол ўтказиб юборгунимизча бир соат давомида ўйинни назорат қилдик. Жуда яхши ҳаракат қилдик. Афсуски, «Астон Вилла»нинг биринчи голидан кейин ўйин суръати ўзгарди. Ўша пайтга қадар биз яна икки-учта гол уриб қўйишимиз керак эди.