Роналду жамоаси мавсумда барча ўйинда ғалаба қозониб бормоқда
Саудия Арабистони чемпионатининг 10-туридан сўнг “Ал-Наср” турнир жадвалида якка пешқадамга айланди. Жамоа мавсум стартидан бери 100 фоизлик натижа қайд этиб, ҳали бирорта ҳам очко йўқотмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Криштиану Роналду тўп тепаётган клуб шундай барқарор ўйин намойиш этяптики, энг яқин таъқибчи “Ал-Ҳилол”дан 4 очколик фарқ билан олдинда бормоқда.
Сўнгги турда ҳам “Ал-Наср” устунлигини исботлади: “Ал-Аҳдуд”га қарши баҳсда 3:0 ҳисобида йирик ғалаба қайд этилди.