Эмери чемпионлик пойгаси ҳақида эҳтиёткор гапирди
Шанба куни "Астон Вилла" "Челси" устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалаба қозонди. Унаи Эмери бошчилигидаги жамоа АПЛда кетма-кет саккизинчи ғалабасини қўлга киритиб, чемпионлик курашига янада яқинлашди, бироқ испаниялик мураббий ҳали ҳам якуний триумф борасида шошилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан кейинги интервьюда Эмери чемпионлик пойгаси ҳақида сўралганда, ҳозирча бундай мақсадни очиқ тилга олиш эрта эканини таъкидлади. "Чемпионлик учун кураш? Менимча, йўқ, лекин ҳозир яхши рақобатлашяпмиз.