Флик «Барселона» учун Шлоттербекни танлади, Деко эса Бастонини истайди
«Барселона» 2026 йилда марказий ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Клуб режасига кўра, январ ойида нисбатан арзонроқ номзодларга эътибор қаратилади, ёзда эса каталонияликлар янги футболчи учун каттароқ маблағ ажратиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Barca Centre хабарига кўра, бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг ёзги трансфер бозоридаги энг устувор варианти — Дортмунднинг «Боруссия» клубида тўп сураётган Нико Шлоттербек. Бироқ спорт директори Деко бошқа йўналишни маъқул кўради...