Локателли алмаштириш сабабини сўради, Спаллетти жавоб бермади
Шанба куни "Ювентус" А Сериянинг 17-турида "Пиза" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар 73-дақиқада рақибнинг автоголи эвазига олдинга чиқиб олди, қўшиб берилган вақтда эса Кенан Йилдиз якуний ҳисобни белгилаб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 60-дақиқасида "бьянконери" бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа сардори Мануэл Локателлини майдондан олди. DAZN хабарига кўра, ярим ҳимоячи мураббий билан қўл бериб кўришар экан, эрта алмаштирилишига изоҳ сўраган, бироқ жавоб олмади.