«Ювентус» «Пиза» устидан қийин ғалаба билан пешқадамга яқинлашди
Шанба куни «Ювентус» А Сериядаги янги жамоа — «Пиза» майдонига сафар қилди. Туринликлар учрашув давомида кўплаб имкониятлар яратди, аммо ҳал қилувчи эпизодда мезбонлар футболчиси ўз дарвозасига гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида ўнг қанотдан узатилган тўпдан сўнг Хефран Тюрам ўрта масофадан зарба берди, тўп ҳимоячининг бошига тегди. Қайтган тўпни Кенан Йилдиз якунлашга уринди, бироқ узоқ бурчакни нишонга олишда бироз аниқлик етишмади. Биринчи бўлим охирларида Идрисса Туре ўнг томондан ёриб кириб...