Месси «Барселона»га қайтиши мумкин, аммо янги мақомда
Аргентиналик футбол афсонаси Лионел Месси келажакда «Барселона» сафига яна қайтиши эҳтимолдан холи эмас. Бироқ бу сафар у майдонда эмас, клуб раҳбариятида кўриниши мумкин. El Nacional нашрининг хабар беришича, каталонияликлар Мессини фаолиятини якунлаганидан кейин бошқарув тузилмасига жалб этиш вариантларини муҳокама қилмоқда.
Маълумки, Месси "Барселона" тарихида ўчмас из қолдирган. У 2003–2021 йиллар давомида 17 йил давомида клуб рангларини ҳимоя қилиб, 778 та учрашувда 672 та гол муаллифига айланди.