"Андижон" грузиялик ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди
Янги мавсум учун таркибни кучайтиришни мақсад қилган "Андижон" жамоаси навбатдаги трансферга қўл урди.
"Бу сафар грузиялик тажрибали таянч ярим ҳимоячиси Александр Андроникашвили билан келишувга эришилди.
Охирги икки ярим мавсумни Грузия Эровнули лигасида “Дила” сафида ўтказган футболчи 2026 йилги мавсумдан “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.
Андроникашвили 1999 йилнинг 9 апрель санасида Грузиянинг Тифлис шаҳрида таваллуд топган. У фаолиятини асосан Грузия чемпионатида ўтказган бўлиб...