Навбаҳор Ҳамидованинг дебют жанги техник нокаут билан тугади
Тошкент шаҳрида жойлашган Хумо Арена мажмуасида 2025 йил 26 декабрь куни ўтказилган профессионал бокс кечаси мухлислар учун унутилмас спорт байрамига айланди. Ушбу оқшомнинг энг диққатга сазовор воқеаларидан бири эса Навбаҳор Ҳамидованинг профессионал рингдаги илк жангдаёқ ғалаба қозонгани бўлди.
Пойтахтда ташкил этилган бокс кечасига кўплаб спорт ишқибозлари йиғилди. Улар орасида аёллар боксига қизиқувчилар ҳам талайгина эди. Ана шу кечада Навбаҳор Ҳамидова ўзининг профессионал фаолиятини расман бошлади.