Осиё майдонида миллионлар: "Андижон" ва "Насаф" қанчадан даромад қилди?
Осиё қитъасидаги халқаро мусобақаларда иштирок этаётган ўзбекистонлик клублар нафақат тажриба, балки салмоқли молиявий фойда ҳам қўлга киритмоқда. Жумладан, "Андижон" ОФК Чемпионлар лигаси 2 (ОЧЛ2) мусобақасида иштирок этиш орқали 300 минг АҚШ доллари миқдорида даромад олди.
Осиё Футбол Конфедерацияси қоидаларига кўра, гуруҳ босқичида қатнашган ҳар бир жамоага дастлаб 300 минг доллар мукофот пули ажратилади. Шунингдек, ҳар бир қўлга киритилган ғалаба учун қўшимча 30 минг доллар, кейинги...