Испания суперкубоги Алонсонинг «Реал»даги келажагини белгилайдими?
Мадриднинг "Реал" клубида бош мураббийлик масаласи яна кун тартибига чиқди. Агар Хаби Алонсо жамоани тарк этса, унинг ўрнига асосий номзод сифатида Алваро Арбелоанинг номи тилга олинмоқда.
ESPN нашрининг ёзишича, Алонсонинг «қироллик клуби»даги келажаги ҳанузгача аниқ эмас. Манбаларга кўра, яқинлашиб келаётган Испания Суперкубоги турнири мураббий учун мавсумдаги энг ҳал қилувчи синовлардан бири бўлади. Айнан ушбу мусобақадаги натижалар Алонсонинг тақдирига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.