"Барселона" ва "Реал" футболчилари Ла Лига ой футболчиси соврини учун курашмоқда
Ла Лига декабрь ойининг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар эълон қилинди. Мукофот учун "Барселона" вингери Ламин Ямал, Мадриднинг "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе, "Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке, "Сельта" дарвозабони Ионуц Раду ва "Эльче" вингери Херман Валера рақобатлашади.
Ҳозирда "Барселона" Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги "Реал"дан тўрт очкога олдинда бормоқда. Навбатдаги тур учрашувлари янги йилнинг 2-4 январ кунлари бўлиб ўтади.