"Наполи" Ангисса майдонга қачон қайтишини маълум қилди
Ноябр ўрталарида италиялик "Наполи" жамоаси муҳим футболчисини йўқотди – Андре-Франк Замбо Ангисса жароҳат олиб, сафдан чиққан эди. Il Mattino нашрининг хабарига кўра, камерунлик футболчи жароҳат олганлар орасида ягона ўйинчи бўлиб, даволаниш учун Неаполда қолишга қарор қилган ва шу тариқа жамоага яқин бўлишни истаган.
Манбага кўра, Ангиссани майдонга тахминий қайтиш санаси ҳам маълум – у Милан "Интер"ига қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда. Ушбу учрашув 11-январга белгиланган, яъни икки ҳафтадан кўпроқ вақт бор.