«Реал» «Бавария» юлдузи учун курашда деярли таслим бўлди
«Бавария»нинг марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши жуда эҳтимолдан йироқ. «Қаймоқранглилар» 27 ёшли футболчига даъвогарлар қаторидан тилга олинган эди, бироқ энди келишув амалга ошиши қийинлигини тушунмоқда.
ESPN маълумотига кўра, Ла Лига гранди деярли таслим бўлган ва яқин орада Упамекано номзодидан бутунлай воз кечади. Эҳтимол, француз футболчи «Бавария» билан шартномасини узайтиради.
Дайо Упамеканонинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.