Абдуқодир Ҳусанов учун Францияда янги трансфер кураши бошлангани маълум бўлди
Европа футболида қишки трансферлар ойнаси яқинлашиб келар экан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги хабарлар янада жонланмоқда. 21 ёшли марказий ҳимоячининг келажаги ҳақида “кўҳна қитъа” ОАВларида турли сценарийлар муҳокама қилинмоқда.
Охирги ойларда футболчининг номи "Ланс", "Ливерпуль" ва ҳатто "Реал Мадрид" каби грандлар билан боғланди. Бу хабарларнинг асосий сабаби шундаки, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг ўйинидан қониққанига қарамай...