Ямал уйидаги энг қимматли буюмини айтиб берди
Каталониянинг «Барселона» клуби ва Испания терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ламин Ямал уйида сақланадиган энг қимматли буюмни айтиб берди. «Уйимдаги энг қимматли буюм?
Бу Франция терма жамоасига қарши ўйинда гол урганимдаги тўп», — деди 18 ёшли вингер YouTube каналида. Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал Евро-2024 ярим финалида Франция дарвозасини ишғол қилган.
Ўша турнирда Испания терма жамоаси финалда Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпион бўлган. Умуман олганда, Ямал «қизил фурия» сафида 23 та ўйин ўтказган.