Ҳоланд орзуси маълум бўлди: ҳужумга Мессининг дриблингини қўшиш...
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўз ўйинини янада бойитиш ва мукаммал даражага олиб чиқиш ҳақида фикр билдирди. Дунё футболидаги энг самарали тўпурарлардан бири саналган норвегиялик форвард, агар имконият бўлса, қайси жиҳатни ўз арсеналига қўшишни исташини очиқ айтди.
Ҳоланднинг таъкидлашича, унинг ўйинини такомиллаштириш учун қўшиш мумкин бўлган жиҳатлар жуда кўп. Бироқ биттасини танлаш керак бўлса, у ҳеч иккиланмасдан Лионель Мессига хос дриблингни афзал кўрар экан.