Кенан Йилдиз «Ювентус»дан маошини оширишни истайди
Туркиялик вингер Кенан Йилдиз Туриннинг «Ювентус» клуби билан янги меҳнат шартномасини имзолаши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport журналистлари хабар бермоқда.
Жамоа етакчиси маошини сезиларли оширишни — йилига олти миллион евро гача етказишни истайди. Ҳозирда Кенан «кекса синьора» сафида 1,7 миллион евро маош олади.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил ёзида якунига етади. Жорий мавсум А Серияда 20 ёшли ярим ҳимоячи Турин жамоаси сафида 15 та учрашувда майдонга тушди.